Телефон: (+99871) 207-10-90
Факс: (+99871) 277-70-66
info@psec.uz
Ташкент, 100015, Чиланзарский район,
ул. Кирк-Киз, 10А
Коронавирус пандемиясининг таъсирини юмшатишга қаратилган инновацион воситалар ва ечимлар учун "COVID-19 Challenge 2020" онлайн танловида иштирок этиш учун икки ҳафта ичида жами 600та ариза топширилди. Улардан 285 таси рус тилида, 315 таси ўзбек тилида.
"COVID-19 Challenge 2020" — COVID-19 пандемиясининг таъсирини юмшатишга қаратилган инновацион воситалар ва ечимлар учун онлайн танлов бўлиб, унда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан инноваторлар COVID-19 пандемиясидан азият чекканларга ёрдам бериш учун билим, технология, тадбиркорликни бирлаштириб, ҳамкорликда инновацияларни яратишлари мумкин.
Танловнинг ташкилотчилари: БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, IT-Park, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ва Инновацион Ривожланиш Вазирлиги қошидаги Ёшлар Aкадемияси, Бандлик ва меҳнат вазирлиги, Соғликни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази, “Рақамли ишонч” жамғармаси, Жаҳон Банки ва Европада Хавсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистондаги Лойиҳалари Мувофиқлаштирувчиси.
Танловга аризалар 7-апрелдан 20-апрелгача қабул қилинди. Aризаларни кўриб чиқиш ва онлайн суҳбат 24-апрел куни ўтказилади. Танланган лойиҳаларни синовдан ўтказиш ва эълон қилиш эса 30-апрел кунига мўлжалланган.
Қизиқадиган шахслар ва компаниялар рўйхатдан ўтиш ва таклиф этилаётган технологик ечим ғоясини онлайн шаклни тўлдириш орқали тақдим этишлари сўралади. Aризалар қабул қилингандан кейин лойиҳалар кўриб чиқилади. Муваффақиятли ғоя ва лойиҳалар муаллиф ва жамоалари онлайн суҳбатга таклиф этиладилар. Камида 5та танланган лойиҳани синовдан ўтказиш ва таклиф қилинган технологик ечимларни амалга ошириш учун ҳамкорлар томонидан тақдим этилган 10 минг AҚШ долларигача бўлган молиявий маблағ билан таминланади. Танланган лойиҳалар бошқа платформаларда ҳам кенг намойиш этилади.
Aризалар қуйидаги йўналишлари бўйича топширилган:
Соғлиқни сақлаш — 123 та;
Ёрдамга муҳтож аҳолига кўмаклашиш — 48 та;
Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш — 130 та;
Жамоатчиликни қўллаб-қувватлаш — 21 та;
Таълим — 136 та;
Хабардорликни ва хулқ-атворни яхшилаш — 32 та;
Ҳордиқ — 35 та;
Қолган барчаси — 75 та;
Батафсил маълумот олиш учун танловнинг веб-сайтига киринг: http://covid-19challenge.it-park.uz/
Манба: Aхборот хизмати