Телефон: (+99871) 207-10-90
Факс: (+99871) 277-70-66
info@psec.uz
Ташкент, 100015, Чиланзарский район,
ул. Кирк-Киз, 10А
Ўзбекистон почтаси” AЖнинг Коррупсияга қарши курашиш бўйича комиссия ташаббуси билан Жамият ижроия аппарати ва филиаллари мутассади ходимлари иштирокида соҳада коррупсияга қарши курашиш бўйича “Рақамли технологиялар — коррупсия кушандаси” мавзусида видео конференсия бўлиб ўтди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистонда коррупсиянинг олдини олиш, фош этиш ва унга қарши курашиш борасида ташкилий-ҳуқуқий чоралар амалга оширилиб, коррупсияга қарши курашишнинг ҳуқуқий механизми яратилган.
Хусусан, 2017 йил 4 январдан Ўзбекистон Республикасининг “Коррупсияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни кучга киргани, Президентимизнинг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупсияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бу борадаги муҳим қадам бўлди. Ушбу ҳужжат коррупсияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, энг юқори даражадаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-эътиборини оширишга қаратилган. Фармонда коррупсияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари белгиланган.
Видеоконференсия давомида давлат хизматчилари даромадларини декларация қилиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш,коррупсия билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган шахсларни ҳимоя қилишнинг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, жамиятда коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатни кучайтириш масалалари муҳокама этилди.
Шунингдек, почта тизими фаолияти шаффофлигини таъминлаш, почта хизматларини кўрсатиш жараёнида инсон омили таъсирини камайтириш учун соҳага кўпроқ рақамли технологияларни жорий этиш зарурлигига эътибор қаратилди.
Манба: Aхборот хизмати