Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосарлари тайинланди

Биз ҳақимизда

Биз билан боғланиш учун

Телефон: (+99871) 207-10-90
Факс: (+99871) 277-70-66
info@psec.uz
Ташкент, 100015, Чиланзарский район,
ул. Кирк-Киз, 10А

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июндаги қарорига мувофиқ, Пекось Олег Aндрейевич Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг рақамли иқтисодиёт ва електрон ҳукумат масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

О.Пекос шу вақтга қадар “Ўзбектелеком” аксиядорлик компанияси “Телекоммуникация транспорт тармоғи” филиали директори лавозимида фаолият кўрсатиб келган.

Шу билан бирга, О.Пекос фаолияти давомида “Ўзбектелеком” аксиядорлик компаниясида бир қатор раҳбар лавозимларида меҳнат қилган. М.A.Бонч-Бруйевич номидаги Санкт-Петербург давлат телекоммуникациялар университетида “Aхборот тизимлари ва технологиялари муҳандиси” мутахассислиги бўйича таҳсил олган.

Пекос Олег Aндрейевич 1988 йилда Тошкент вилоятида туғилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июндаги қарорига мувофиқ, Махсудов Жамол Тиллойевич Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг телекоммуникация инфратузилмаси масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ж.Махсудов шу вақтга қадар “Ўзбектелеком” аксиядорлик компанияси бош директорининг истиқболли ривожлантириш ва инновациялар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келган.

Ж. Махсудов фаолияти давомида “Ўзбектелеком” аксиядорлик компаниясида бир қатор раҳбар лавозимларида меҳнат қилган. 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритган. Тошкент електротехника алоқа институтида “Електр алоқа муҳандиси” мутахассислиги бўйича таҳсил олган.

Махсудов Жамол Тиллойевич 1972 йилда Бухоро вилоятида туғилган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатаётган Егамбердийев Жамшид Шарифжонович Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг инвестициялар ва молия масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

 Олматов Бахромжон Aдхамович Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ахборот хавфсизлиги ва режим масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Юлдашев Кахрамон Aнварджанович Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг аграр соҳасини рақамлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

.

Манба: Ахборот хизмати