Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш хизмати жорий қилинди

Биз ҳақимизда

Биз билан боғланиш учун

Телефон: (+99871) 207-10-90
Факс: (+99871) 277-70-66
info@psec.uz
Ташкент, 100015, Чиланзарский район,
ул. Кирк-Киз, 10А

Бугун 2020 йил 20 июн кунидан бошлаб, 2020/2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитурийентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.

Aбитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июнидан 20 июлига қадар (20 июл куни ҳам) давом этади.

Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали абитуриентлар олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига онлайн шаклда ҳужжат топширишлари учун “Aбитуриентни онлайн рўйхатдан ўтказиш” хизмати жорий қилинди.

Сиз https://mover.uz/watch/k1ChEiL/ ҳаволасини босиб, 2020 йилда Ўзбекистондаги университетларга абитуриентларни Online рўйхатдан ўтказиш учун видео кўрсатмалар билан танишингиз мумкин.

 

Манба: Ахборот хизмати