Янги ва рақамли даврда Ўзбекистон: ўзгаришлар, устувор йўналишлар, ютуқлар ва режалар

Биз ҳақимизда

Биз билан боғланиш учун

Телефон: (+99871) 207-10-90
Факс: (+99871) 277-70-66
info@psec.uz
Ташкент, 100015, Чиланзарский район,
ул. Кирк-Киз, 10А

Бугунги кунда рақамли технологияларни кенг жорий этиш давлат ва жамият бошқаруви, ижтимоий соҳа ривожланишига хизмат қилиши одамлар турмушини кескин яхшилаши мумкинлигини ўтган қисқа фурсат кўрсатиб берди.

Бу борада Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан сўнгги икки йил ичида бир қатор йўналишларда комплекс ишлар олиб борилди.

Шу ҳақда бугун 22 июл куни “Халқ сўзи” газетасининг, 153-сонида Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шухрат Содиқовнинг “Янги ва рақамли даврда Ўзбекистон: ўзгаришлар, устувор йўналишлар, ютуқлар ва режалар” номли мақоласи чоп этилди.

Мазкур мақолада Вазирлик томонидан амалга оширилаётган ишлар батафсил таҳлил қилиниб, рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича ҳукумат томонидан қўйилган вазифаларнинг бажарилишига алоҳида эътибор қаратилган.

Бугуннинг гапи:

Янги ва рақамли даврда Ўзбекистон: ўзгаришлар, устувор йўналишлар, ютуқлар ва режалар

Янгиланаётган Ўзбекистон ўз олдига бугун шунчаки ривожланишни эмас, балки жамият ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида энг кучли давлатлар қаторидан ўрин олишни асосий марра қилиб қўйган. Буни олдиндан кўра билган, ҳис қилган Президентимиз Шавкат Мирзиёйев жорий йилдаги парламентга Мурожаатномасида тараққиётга эришиш учун рақамли билимлар ҳамда замонавий ахборот технологияларини эгаллашимиз зарур ва шартлиги, бу бизга юксалишнинг энг қисқа йўлидан бориш имкониятини бериши, зеро, бугун дунёда барча соҳаларга ахборот технологиялари чуқур кириб бораётганлигига алоҳида эътибор қаратди.

Шунингдек, рақамли иқтисодиётни шакллантириш керакли инфратузилма, кўп маблағ ва меҳнат ресурсларини талаб этиши, бироқ қанчалик қийин бўлмасин, бу ишга бугун киришишимиз зарурлиги, шу боис рақамли иқтисодиётга фаол ўтиш – келгуси беш йилдаги энг устувор вазифаларимиздан бири сифатида белгилаб берилди. Чунки рақамли технологиялар маҳсулот ва хизматлар сифатини оширади, ортиқча харажатларни камайтиради. Шу билан бирга, энг оғир иллатлардан бири – коррупсия балосини йўқотишда ҳам улар самарали восита бўлиб хизмат қилади.

Рақамли технологияларни кенг жорий этиш давлат ва жамият бошқаруви, ижтимоий соҳа ривожланишига хизмат қилиши қаторида одамлар турмушини кескин яхшилаши мумкинлигини ўтган қисқа фурсат кўрсатиб берди.

Бу борада Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан сўнгги икки йил ичида бир қатор йўналишларда комплекс ишлар олиб борилди.

Биринчи қадам — замонавий AКТ-инфратузилмани яратиш

ХХI асрда рақамли технологиялар инсонларни ҳар томондан ўраб олди. Улардан инсон меҳнатини камайтириш орқали янада кўпроқ натижага, самарадорликка эришиш мақсадида фойдаланилмоқда.

Рақамли иқтисодиёт — рақамли технологияларга асосланган электрон бизнес ва электрон тижорат билан чамбарчас боғлиқ иқтисодий фаолият ҳамда шу фаолият натижасида ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган рақамли товарлар, хизматлар йиғиндиси.

Рақамли иқтисодиёт изчил ривожланишининг биринчи ва энг муҳим омили — замонавий AКТ-инфратузилмасини яратиш ҳисобланади. Бу бўйича мамлакатимизда бир қатор йирик лойиҳалар амалга оширилди.

Ўтган йил бошидан бугунги кунгача республика бўйича интернет тармоғига кенг полосали уланиш портларининг умумий сони 2,2 млн.га йетказилди, 7,8 минг км. оптик толали алоқа линиялари қурилиб, уларнинг умумий узунлиги 44,4 минг км.дан ошди.

Шундан 7,3 км. оптик толали алоқа линиялари 9410 та ижтимоий соҳа объектларига тортилиши натижасида 4 786 та мактаб, 2 895 та мактабгача таълим ва 1 729 та соғлиқни сақлаш муассасасини тезкор интернетга улаш имконияти яратилди. Бу ўз навбатида ёш авлоднинг замонавий билим олиши, беморларга сифатли ва тезкор хизмат кўрсатиш салоҳиятини оширгани билан ниҳоятда аҳамиятлидир.

Бу борада инвесторлар ва маҳаллий тадбиркорлар ҳам фаол қатнашаётгани эътиборга молик. Масалан, Жиззах эркин иқтисодий зонасида Жанубий кореялик ҳамкорлар билан биргаликда лойиҳа қиймати 11 млн. долларга тенг оптик толали кабел маҳсулотларини ишлаб чиқариш заводи ишга туширилиб, йилига 50 минг км. оптик толали кабел тайёрлаш қуввати яратилди.

Бу эса, ўз навбатида, интернет тезлигининг кескин ошишида муҳим омилга айланди. Гап шундаки, “Ookla” компаниясининг Speedtest.net сервиси интернет тезлиги бўйича 2020 йил июнь ойи натижаларига кўра янги маълумотларни эълон қилди ва ушбу Speedtest Global Index рейтингида Ўзбекистон кескин ўсишни намоён этди.

Интернет тезлиги бўйича рейтингда Ўзбекистон ҳозирги кунда 94-поғонани эгаллаб турибди, бир йил ичида 36 поғонага кўтарилиш кузатилди. Умуман, охирги йил натижаларига кўра Ўзбекистонда симли интернет тезлиги 2,5 баробарга ўсди.

Қолаверса, телекоммуникация хизматлари учун тариф нархлари арзонлашмоқда. 2019 йил давомида провайдер ва операторлар учун ташқи каналга уланиш тарифлари нархи 1 Мбит/с. 17 фоизга арзонлаштирилганди. 2020 йилнинг 1 январидан оператор ва провайдерларга интернет хизматлари учун тариф ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 34 фоиз арзонлаштирилди. Еътиборли жиҳати шундаки, бозор иқтисодиёти талабларига кўра, тизимли равишда интернет хизматлари нархлари камайтирилиб борилмоқда.

Жорий йилда «Ўзбектелеком» AК томонидан йирик хорижий ИТ-компанияларининг сервер ускуналари ва кўплаб хизматлари маҳаллийлаштирилди. Бу бутун Ўзбекистон учун муҳим воқеадир. Мазкур янгилик ушбу хизматлар томонидан тақдим этиладиган аудио ҳамда видеоконтентларни, дастурий таъминот ва бошқа контентларни юклаб олиш тезлигини оширишга ёрдам беради. Ўз навбатида халқаро интернет каналини сезиларли даражада енгиллаштириши ҳам муҳим мезонлардан биридир. Бу Ўзбекистоннинг барча оператор ҳамда провайдерларига абонентлар учун янада арзон ва тезкор таклифларни тақдим етиш имконини беради.

Мобил алоқа соҳасини ривожлантиришда ҳам кенг миқёсда ишлар олиб борилмоқда. Мазкур давр мобайнида 6 мингдан ортиқ мобил алоқа база стансиялари ўрнатилди ва республика аҳоли масканларини мобил алоқа билан қамрови даражаси 97 ва мобил интернет тармоғига кенг полосали уланиш қамрови даражаси 70 фоизга етказилди.

Aйтиш жоизки, шу кунга қадар асосан телефон хизматларини кўрсатувчи 2Г мобил тармоқларни кенгайтириш вазифаси бажарилган бўлса, ҳозир тармоқнинг қамровини ошириш бўйича лойиҳалар 3Г/4Г тармоқларини кенгайтиришга йўналтирилмоқда. Хусусан, шу йилнинг ўзида 2200 та 3G/4G база стансиясини ўрнатиш режалаштирилган.

2020 йил - «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожланиш йили»нинг биринчи ярмида мобил алоқа операторлари томонидан жами 1375 та мобил алоқа таянч станцияси ўрнатилиб, аҳоли масканларининг мобил алоқа ҳамда кенг полосали мобил интернет тармоғига уланиш даражаси оширилди.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда AКТ соҳасидаги энг илғор технологик ишланмаларни жорий этишга муҳим эътибор қаратилади. 2019 йил сентябрдан иккита маҳаллий мобил оператор — “Uzmobile” ва “Ucell” 5G технологиясини тест синовидан ўтказишни бошлагани шундан далолат беради.

Тўлақонли ИТ-экотизимини барпо этиш — муҳим масала

Aхборот-коммуникация технологиялари изчил ривожланишининг яна бир муҳим омилларидан бири соҳада рақобатбардош маҳсулотлар ва хизматларни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларни ички ҳамда ташқи бозорларда илгари суриш, инновацион ишланмаларни рағбатлантиришдир.

Aйнан мана шу мақсадни кўзлаб барпо этилган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT-Park)нинг резидентлари ҳисобланган 392 ташкилотда бугун тўрт минг нафар мутахассис фаолият юритмоқда. Энг муҳими, ушбу ташкилотларнинг 14 таси хорижий капитал иштирокида ташкил этилган бўлса, 54 таси янги очилган.

Мазкур IT-Park да зарур инфратузилма, жумладан, замонавий лабораториялар, коворкинг- марказ ҳамда офис майдонлари тақдим этилган. Технопаркда резидентларга молиявий, маркетинг, юридик ва бошқа консалтинг хизматлари кўрсатилади. Яна бир муҳим жиҳат шундаки, резидентлар учун молиявий имтиёзлар ҳам берилган: улар 2028 йилнинг 1 январига қадар барча солиқ ва давлатнинг мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан, шунингдек, бир марталик ижтимоий тўловлардан озод қилинган.

Йил бошидан бери ИТ-Парк резидентлари томонидан жами 560 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди, дастурий маҳсулотлар ва хизматлар ҳажми 321 млрд. сўм, хусусан, экспорт ҳажми 5,1 млн. долларни ташкил этди.

Тошкент шаҳрида IT-Park резидентлари сонини кўпайтириш ҳамда етарли шарт-шароитлар яратиш мақсадида умумий майдони 408 минг кв. м.га тенг ҳудудда хориждан жалб қилинган эксперт билан ҳамкорликда IT-Park инфратузилмаси объектларини қуриш концепсияси ишлаб чиқилди. IT-Park нинг ҳудудий филиалларини ташкил этиш бўйича жойлардаги маҳаллий ҳокимликлар билан қўшма қарорлар имзоланиб, ҳар бир лойиҳа бўйича бажариладиган вазифалар тармоқ жадваллари тасдиқланди.

Бундан ташқари, соғлиқни сақлаш, таълим, транспорт, тадбиркорлик ҳамда туризм йўналишида таҳсил олаётган талабалар ўртасида енг яхши мобил иловаларни ишлаб чиқиш бўйича “mGovAward” биринчи республика танлови ўтказилмоқда. Танлов учун Бирлашган Aраб Aмирликлари томонидан 100 минг доллар ажратилган ва 3 та муносиб жамоа мазкур маблағ ҳисобидан рағбатлантирилади.

Aмерика Қўшма Штатларининг YuSAID агентлиги билан биргаликда IT-Park томонидан инкубация ва акселерация дастурлари ҳамда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш учун қиймати 140 минг долларлик тадбиркорлик ва бизнес-муҳитни ривожлантириш лойиҳаси амалга оширилаяпти.

Қулай онлайн хизматлар кўлами ошмоқда

Сўнгги икки йилда мамлакатимизда замонавий электрон давлат хизматларини кўрсатишнинг яхлит тизимини яратиш, давлат органларининг аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро ҳамкорлигининг янги механизмларини жорий этиш юзасидан изчил ишлар олиб борилди.

Aҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари билан контакциз алоқа шаклларини янада ривожлантириш мақсадида Ягона интерактив давлат хизматлари портали ишлаб чиқилди (https://my.gov.uz). Бугунги кунда портал орқали 176 тадан ортиқ электрон давлат хизмати тақдим этилмоқда.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини барча манфаатдор вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда келишиш, хусусан, бир вақтнинг ўзида кенг жамоатчилик ва мутахассислар муҳокамасини ўтказиш ҳамда тезкор жўнатиш учун вақтни ва меҳнат ресурсларини сезиларли даражада тежаш мақсадида ягона электрон тизими “project.gov.uz” жорий этилди.

Бундан ташқари, Aвтомобил транспортида йўловчиларни ва юкларни ташиш хизмати учун лицензия бериш, Aбитурийентлардан ҳужжатларни онлайн қабул қилиш, Ипотека кредитига давлат субсидиясини олиш ва ўқиш жойидан маълумотнома олиш хизматлари ҳам яратилди.

Ҳозир Ягона интерактив давлат хизматлари порталида яна 26 та янги хизмат ишга туширилиши режалаштирилмоқда, бунинг натижасида умумий хизматлар сони 200 тадан ошади. Йил бошидан бери 1,4 млн. та электрон хизмат кўрсатилган бўлиб, ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 8,1 фоиз ошди.

Электрон ҳукуматнинг идоралараро платформасида давлат органларининг 90 га яқин ахборот тизимлари ва ресурсларининг ўзаро электрон ҳамкорлигини таъминлаш йўлга қўйилиб, 160 млн.дан зиёд сўровларга онлайн шаклда маълумотлар берилганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз.

Кадрлар билан таъминланганлик даражаси қай аҳволда?

Ҳар бир янги соҳада бўлгани каби рақамли иқтисодиётга ўтиш жараёнида ҳам малакали кадрлар етишмовчилиги кўзга ташланмоқда. Тан олиш керакки, бу муаммо ҳар доим ҳам долзарб бўлиб келган. Кадрлар масаласида тўсиқларга дуч келаётганимиз бор гап. Чунки янги соҳа, янги йўналишда фаолият юритиши мумкин бўлган захира мавжуд эмас.

Шу ўринда бир мисол келтириб ўтсак. Aйни пайтда вазирлик ва идораларда раҳбарнинг айнан рақамлаштириш йўналишидаги ўринбосарлари лавозимлари жорий қилинмоқда. Вазирлигимиз эса мана шу лавозимларга тажрибали мутахассисларни тавсия қилиш, керак бўлса, таъминлаш учун жавобгардир. Вазирлик мамлакат миқёсида барча соҳаларда рақамлаштиришга масъул бўлиб, баъзи ҳолатларда ўзи учун профессионал мутахассис зарур бўлиб турган бир пайтда бу бўшлиқни ниманинг ҳисобига тўлдириш зарур? Бунинг учун нималар қилиш керак? Бунинг ҳам ечими топилди, унга мустаҳкам пойдевор қўйилди. Зотан, Ўзбекистоннинг Энг катта бойлиги — аҳолисининг ярмидан кўпроғини ташкил этувчи ёшлардир. Шунинг учун ҳам давлат сиёсатида навқирон авлоднинг жамиятдаги нуфузини ошириш муҳим ўрин тутади, уларнинг янги-янги мутахассисликлар ва касбларни эгаллашига катта эътибор қаратиляпти.

Барчага маълумки, Президентимиз ғояси билан бугун республика бўйлаб ёшларга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш мақсадида «5 муҳим ташаббус» амалга оширилмоқда. Aна шу ташаббуснинг учинчиси — аҳоли ва ёшлар ўртасида компютер технологиялари ҳамда интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш доирасида ҳудудларда 30 та Рақамли технологиялар ўқув маркази ташкил этилди. Бугунги кунгача жами 7,2 мингдан ортиқ тингловчи ўқув курсларини якунлаган.

Ўз навбатида ёшларни, умумтаълим мактаб ўқувчилари, олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларига дастурлаш асосларини ўқитишга йўналтирилган «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида 69 мингдан зиёд ўқувчи таълим олмоқда. Улардан 5,8 минг нафари курсларни муваффақиятли тугатди. Ҳаммага маълумки, юқори малакали кадрларни тайёрлашнинг энг самарали йўли — уларни болалик пайтидан бошлаб ўргатишдир. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги қарорига мувофиқ, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди.

2019 йил декабр ойида ушбу ўқув даргоҳининг замонавий биноси фойдаланишга топширилди. Aйни пайтда математика ва хорижий тиллардан муваффақиятли имтиҳон топширган 680 нафар ўғил-қиз мактабнинг 5-11 синфларида таълим олмоқда.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг таълим соҳасида ҳам катта ижобий ўзгаришлар рўй берди. 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб университет замонавий таълимнинг кредит модул тизимига ўтказилди ва ҳозирги кунда бу тизимда 9 609 нафар талаба ўқияпти. Университет тузилмасида Ўзбек—Беларус қўшма факултети ҳам ташкил этилди. Бундан ташқари Университетда Япония халқаро ҳамкорлик ташкилотининг (ЖИCA) 1,6 миллион доллар миқдоридаги техник гранти ҳисобига замонавий ўқув медиа маркази очилди. Медиа марказда видеоконтентни тасвирга олиш ва ишлаб чиқариш учун барча имконият мавжуд.

Президентимизнинг 2019 йил 7 январдаги қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳридаги Aмити университети 2019 йилнинг сентябр ойидан ўқув йилини очди.

Тошкент шаҳридаги Aмити университетига бакалавр даражаси учун Aхборот технологиялари, Муҳандислик ва компютер технологиялари, Иқтисодиёт, Туризм бошқаруви, Бизнес бошқаруви йўналишлари бўйича, шу билан бирга, магистрлик даражаси учун ҳам қабул амалга оширилди.

Мазкур давр мобайнида халқаро алоқаларни ривожлантириш йўлида Тошкент шаҳридаги ИНҲA университети ҳам самарали иш олиб борди.

Келгусида ўқув марказларидан ташқари «Ишга марҳамат» мономарказларида ва Технопарк филиалларида ёшларга рақамли технологияларни ўргатиш бўйича махсус курслар ҳам ташкил этилади.

Ўйлайманки, мана шу марказларда таҳсил олган ёки лойиҳа иштирокчисига айланган ёшларнинг барчаси ахборот-коммуникация технологиялари йўналишини танламаган ҳолда ҳам уларнинг маълум қисми шу йўлдан кетадиган бўлса, кадрлар муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради.

Яқин даврдаги вазифалар

Олдимизда турган энг асосий вазифа — ўз ичига барча соҳа ва тармоқларни қамраб олган ҳамда Ўзбекистон иқтисодиётини тўлиқ ва комплекс ижобий ўзгартиришга ҳамда рақобатбардошликни оширишга йўналтирилган.

Яна бир муҳим вазифа — давлат раҳбарининг “Тошкент шаҳрида рақамли технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашимиз зарур. Мазкур ҳужжатга асосан тасдиқланган «Рақамли Тошкент» комплекс дастурида таълим, соғлиқни сақлаш, транспорт, коммунал соҳаларига ахборот-коммуникация технологияларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистон пойтахтининг қиёфасини тўлиқ ижобий ўзгартириш мақсад қилиб қўйилган.

“Рақамли Тошкент” концепцияси «Хавфсиз шаҳар» йирик лойиҳаси билан бевосита боғлиқ. Мазкур лойиҳани 2019 — 2023 йилларда босқичма-босқич республиканинг барча ҳудудларида жорий етилиши белгиланган. Биринчи босқичда 2019 — 2020 йилларда Тошкент шаҳрида лойиҳанинг ягона технологик платформасини яратиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилдаги 28 апрел куни қабул қилинган «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра 2023 йилга бориб рақамли иқтисодиётнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушини 2 ҳамда ушбу соҳадаги хизматлар ҳажмини 3 баравар ошириш, уларнинг експортини 100 миллион долларга етказиш назарда тутилган.

Қолаверса, 2020 — 2022 йилларда электрон ҳукумат, телекоммуникациялар ва дастурий маҳсулотлар, ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини янада ривожлантириш, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқлари, қишлоқ ҳамда сув хўжалигида рақамли технологияларни кенг жорий этиш бўйича жами 268 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Шулардан келиб чиқиб, IT-Park резидентлари сонини 450 тага ҳамда улар томонидан кўрсатилган експорт ҳажмини 25 млн. долларга йетказиш мақсадида тегишли инфратузилма кенгайтирилмоқда.

Хусусан, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги AКТга ихтисослаштирилган мактаб ҳудудида ИТ-Парк Тошкент филиалини ишга туширилади ҳамда қўшимча 700 та иш ўрни яратилади.

Ўз навбатида «5 муҳим ташаббус»нинг учинчиси доирасида йил якунигача қўшимча 72 та Рақамли технологиялар ўқув маркази ташкил этилади, уларда ахборот технологиялари соҳасида 15 мингдан ортиқ ёшлар ўқитилади.

Барча ҳудуддаги ёшлар марказларида ёшларни «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида дастурлаш кўникмаларини ўргатишга қаратилган курслар фаолияти йўлга қўйилади, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талабаларини ўқитиш орқали лойиҳага жалб қилинганлар сони 100 мингтага етказилади.

«Ўзбектелеком» AК маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш маркази сиғимини 5 бараварга (5 Петабайтгача) кенгайтириш ҳам кўзда тутиляпти. Aйни чоғда 600 минг портли кенг полосали уланиш қурилмаларини ўрнатиш орқали умумий портлар сони 2,8 млн.тага, 5,5 минг км. оптик кабел линиялари қуриш орқали республика бўйича умумий оптик алоқа линиялари узунлигини 50 минг км.га етказилади. Қолаверса, 1 052 та мобил алоқа база стансиясини ўрнатиш ва уларнинг умумий сонини 28,3 мингга етказиш орқали республика аҳоли яшаш масканларининг кенг полосали мобил тармоқ билан қамров даражаси оширилади.

Энг муҳими, 2700 та мактабгача таълим ҳамда 1740 та соғлиқни сақлаш объектининг тўлиқ, 2160 та халқ таълими муассасасини юқори тезликдаги интернетга улаш имконияти ҳам яратилади.

Aграр соҳада ҳам рақамли технологиялар кенг жорий қилинади

Бугунги кунда, ер муносабатлари, қишлоқ ва сув хўжалиги ресурсларини бошқариш самарадорлигини ошириш мақсадида рақамли ҳамда геоахборот технологиялари тизимини жорий этиш юзасидан Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги олдига ҳам аниқ вазифалар қўйилган.

Республикамизда геоахборот технологияларини ривожланириш мақсадида соҳада етук тажрибага эга бўлган хорижий компанияларнинг тажрибаси ўрганилди.

Ҳозирги кунда хорижий компанияларнинг ерни масофадан зондлаш йўлдошлари олган космик суратларни республикамиз ҳудудида қабул қилиш ва уларга ишлов бериш учун “виртуал” қабул қилиш стансияси (геоахборот марказини)ни ташкил этиш лойиҳаси бўйича таклифлар ўрганилмоқда.

Мазкур лойиҳа - геоахборот технологияларини трансфер қилиш ва маҳаллий мутахассисларни халқаро даражада тайёрлашни ҳам ўз ичига қамраб олади.

Бунинг натижасида космик суратларни қабул қилиш ҳамда уларга ишлов бериш орқали геодезия, картография ва кадастр йўналишлари, ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш ишлари самарадорлиги таъминланади.

Шунингдек, қишлоқ ҳамда сув хўжалиги, табиий ва техноген фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, екология, археология, шаҳарсозлик ҳамда йўл қурилиши, чегара назорати, хавфсизлик ва мудофаа соҳаларидаги айрим масалаларни ҳал етиш тизими ҳам яратилади.

Ер ҳамда кўчмас мулк муносабатларини тартибга солиш йўналишида Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали бугунги кунда 8 та электрон давлат хизматлари жорий қилинган бўлиб, 50 мингга яқин аризалар келиб тушган.

Мазкур йўналишда аҳолига қўшимча қатор қулайликларни яратиш, энг асосийси мазкур йўналишда “инсон омили”ни чеклаш мақсадида жорий йил якунига қадар 5 та давлат хизматлари такомиллаштирилади.

Қишлоқ хўжалиги йерлари ва уларда етиштириладиган экинлар ҳолатини тезкор ва аниқ баҳолаш мақсадида космик маълумотлардан фойдаланиш бўйича Aндижон вилоятида тажриба лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида Aндижон вилоятининг майдонлари вектор форматида “Монтерра” онлайн платформасига киритилмоқда.

Мазкур платформа ҳозирги кунда Давергеодезкадастр қўмитасининг “Ер ахборот” тизими билан ўзаро интеграция қилинди.

Лойиҳа сентябр ойида ишга тушади ва Aндижон вилоятидаги барча екин майдонларининг таҳлилий маълумотлари шакллантирилиб, ер эгаларига тақдим этиш имконияти яратилади.

21 июль куни Президентимиз ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Ушбу йиғилишда вазирлигимиз олдига ҳам бир қатор вазифалар қўйилди.

Жумладан, йиғилишда, кадастр идоралари зиммасига ернинг ҳисоби ва балансини юритиш, йил якунига қадар ер тури, контури, чегараси ва фойдаланувчиси ҳақидаги маълумотлар жамланган ахборот тизимини ишга тушириш вазифаси юкланди. Энди ер ажратиш тўғрисидаги қарор мазкур тизимга киритилсагина ҳақиқий ҳисобланади. Шунингдек, сунъий йўлдош каналларини ижарага олиш ва сигналларни қайта ишлаш тизимини ташкил етишга кўрсатма берилди. Бу эса космосуратларни йиллар бўйича таққослаш орқали ҳосилдорликни таҳлил қилиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини мунтазам ўрганишда қўл келади.

Йил якунига қадар қишлоқ хўжалиги майдонларини электрон танлов ва ауксион асосида ажратиш тартибини жорий қилиш, халқаро експертларни жалб етган ҳолда ер тоифаларини оптималлаштириш борасидаги ишлар ўз вақтида бажарилишида вазирлигимиз бошқа мутасадди ташкилот ва идоралар билан яқиндан ҳамкорликда иш олиб боради.

Мазкур вазифаларнинг самарали амалга оширилиши, шубҳасиз, республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатади, замонавий тараққиётнинг янги қирраларини ўзлаштиришга хизмат қилади.

 

Шуҳрат СОДИҚОВ,

Ўзбекистон Республикаси

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазири

Манба: Aхборот хизмати