Телефон: (+99871) 207-10-90
Факс: (+99871) 277-70-66
info@psec.uz
Ташкент, 100015, Чиланзарский район,
ул. Кирк-Киз, 10А
Мамлакатимизда илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш,рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш борасида бошланган ишларимизни жадал давом эттириш ва янги, замонавий босқичга кўтариш мақсадида “2020 йил – Илм маърифат ва рақамли иқтисодиётини ривожлантириш йили” деб эълон қилинди.
“Илм маърифат ва рақамли иқтисодиётини ривожлантириш йили” давлат дастури доирасида таълим тизимининг барча босқичларида замонавий ахборот технологияларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Бирлашган Араб Амирликларининг “Дубай келажак жамғармаси” билан ҳамкорликда “Бир миллион дастурчи” лойиҳасини амалга оширмоқда.
Лойиҳа мақсади – кенг жаоматчилик, айниқса ёшлар учун дастурлаш йўналишида қулай, сифатли ва бепул масофавий ўқитишни таъминлаш. Лойиҳа доирасида ўзбек тилидаги 700 дан ортиқ электрон ўқув материаллари жамланган uzbekcoders.uz итерактив портали ишга туширилган. Унда энг машҳур тўртта талабгор мутахассисликлар бўйича бепул видео курслар ўзбек тилида субтитрлар билан тақдим этилган, жумладан маълумотларни таҳлил қилиш, “андроид” иловаларни ишлаб чиқиш, веб-иловаларни ва дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш.
Шунингдек, ахборот технологиялари соҳасидаги янги мутахассисликларни ўзлаштиришга жалб қилиш мақсадида Ахборот технологиялари вазирлиги томонидан “Бир миллион дастурчи” лойиҳасида ёшлар иштирокини кенгайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда, ҳусусан:
аҳоли ўртасида лойиҳани ёритиш ва рақамли кўникмаларни тарғиб қилиш мақсадида реклама компанияси (ижтимоий тармоқлар, онлайн мактаб теледарсликларида ҳамда радиода) иш бошлади;
лойиҳа доирасида бугунги кунда 69 мингдан ортиқ ўқувчи рўйхатдан ўтиб, 12 минг нафардан ортиқ иштирокчи сертификатини, 6 минг нафар ўқувчи битирувчи сертификатни олди;
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси ZIYONETтаълим портали, UZMOBILE мобил алоқа оператори ва UZONLINE интернет-провайдерларининг бепул хизматларига киритилди.
Шу билан бирга, рақамли технологиялар ўқув марказларида ушбу лойиҳа доирасида дастурлаш кўникмаларига ўқитиш жорий этилмоқда.