21-октябрь Ўзбек тили байрами куни.

Биз ҳақимизда

Биз билан боғланиш учун

Телефон: (+99871) 207-10-90
Факс: (+99871) 277-70-66
info@psec.uz
Ташкент, 100015, Чиланзарский район,
ул. Кирк-Киз, 10А

Она тили – бу миллатнинг руҳидир...

 

Тил – давлат тимсоли, мулки, руҳи, миллатнинг маданий ва маънавий бойлиги, халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир.

1989 йилнинг 21 октябрь куни   Ватанимизда давлат тилининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича “Давлат тили тўғрисидаги Қонун қабул қилиниб, унга кўра  Ўзбек тилига - Давлат тили мақоми берилди.

 “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида” 2020 йил 10 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (ЎРҚ-615-сон) 1-моддаси билан 21 октябрь санаси Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди.

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 31 йил тўлиши ва мазкур сана жорий йилда илк марта “Ўзбек тили байрами” сифатида нишонланиши муносабати билан бутун республика миқёсида қатор маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмокда.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 20 октябр куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг “Хавфсиз шаҳар” жамоат тартибига кўмаклашиш маркази ходимлари иштирокида “Она тили – бу миллатнинг руҳидир...” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети  профессори, Тарих фанлари доктори Дилором Бобожонова иштирок этди.

Давра суҳбатида ўзбек тилининг ҳуқуқий мақомини белгилашда енгиб ўтилган қийинчиликлардан тортиб ҳозирги кунда тилимизнинг бой имкониятларидан кенг фойдаланиш учун яратилган шарт – шароитлар ҳамда давлат тилини янги поғонага олиб чиқиш борасида қилинаётган саъй-ҳаракатлар алоҳида эътироф этилди.

Тилимизни эъзозлаш, унинг давлат тили сифатидаги мақоми, жамиятдаги мавқеини юксалтириш, ёш авлодни она тилига ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамиша долзарб маънавий бурчимиз бўлиб қолишига эътибор қаратилди.

           Ўзбек тилининг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтириш учун уни миллий ва умумбашарий тушунчалар асосида тараққий этган тиллар сафига киритишда ўз ҳиссамизни қўшишимиз зарурлиги ҳамда ҳар биримиздан тилимизга чуқур ҳурмат билан ёндашишни талаб этиши таъкидланди.