"Хавфсиз шаҳар" марказида "Хавфсиз шаҳарда коррупцияга ўрин йўқ" мавзусида семинар ўтказилди

Биз ҳақимизда

Биз билан боғланиш учун

Телефон: (+99871) 207-10-90
Факс: (+99871) 277-70-66
info@psec.uz
Ташкент, 100015, Чиланзарский район,
ул. Кирк-Киз, 10А

Таъкидланганидек, халқаро муаммо ҳисобланган коррупция давлатларнинг сиёсий ва иқтисодий хавфсизлигига, ривожига салбий таъсир ўтказувчи жиддий омиллардан бири ҳисобланади. Унга қарши кураш халқаро миқёсга кўтарилиб, жаҳон сиёсатининг муҳим масалаларидан бирига айланди. Коррупция фуқароларнинг ижтимоий адолатга бўлган ишончининг йўқолишига ҳам олиб келади. Шу сабабли, мазкур жиноятга қарши курашда халқаро ташкилотлар томонидан махсус ҳамкорлик, чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистонда ҳам коррупциянинг олдини олишга қаратилган халқаро ҳужжатлар ратификация қилинган бўлиб, коррупция ва жиноятчиликка қарши миллий қонунчилик тизими яратилган.


Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 4 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ “Хавфсиз шаҳар” марказининг коррупцияга қарши курашиш сиёсати белгиланган. “Хавфсиз шаҳар” марказининг 2020-2021 йилларда коррупцияга қарши курашиш сиёсатини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасига кўра Марказ ходимларига “Хавфсиз шаҳарда коррупцияга ўрин йўқ” мавзусида семинар ўтказилди. Семинар давомида таъкидландики, Марказ коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига тоқат қилмаслик муҳитини яратишга хизмат қилади.
Шунингдек, ходимларнинг коррупцияга нисбатан муносабатини аниқлаш мақсадида ходимлар ўртасида тасдиқланган саволлар асосида сўров ўтказилди.

Марказнинг 50 нафар ходимларидан 37 нафари сўровда иштирок этиб, 3 фоиз жавоб берувчи (респондент) лар айрим саволларни жавобсиз қолдирган.
Сўров натижалари бўйича Респондентларнинг:
аксарияти (90 фоизи) коррупцияни жамиятнинг жиддий муаммоси деб билиши ва 11 фоизи унга қарши курашиш жараёнини суст деб ҳисоблаши;
ярми (50 фоизи) коррупцияни порахўрлик деб тушуниши; 
45 фоизи коррупцияни ваколатлардан суистеъмол қилиш деб тушуниши; 
4 фоизи коррупцияни мансабдорларга совға тақдим этиш деб тушуниши; 
1 фоизи коррупцияни товламачилик деб тушуниши қайд этилди.
Шунингдек, Респондентларнинг 45 фоизи кам иш ҳақи, 15 фоизи жамоатчилик назоратининг йўқлиги, 10 фоизи тараққий этмаган фуқаролик жамияти, 10 фоизи аҳоли маданияти пастлиги, 2 фоизи инсон тарбия муҳитидан келиб чиқишига боғлиқлиги, 2 фоизи коррупция ҳолатлари учун жазонинг муқаррар эмаслиги коррупциянинг асосий сабаблари деб ҳисоблаши маълум бўлди.
Респондентларнинг 95 фоизи Марказда коррупция мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Респондентларнинг ярмидан кўпи муаммони коррупциявий 
ҳатти-ҳаракатлар орқали ҳал қилиш ўрнига, коррупиция тўғрисида хабар беришни афзал кўришади.
Респондентларнинг асосий қисми (85 фоизи) коррупция ҳаракатлари тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ошкора арз қилиш тарафдори эканликларини билдиришди.