"Хавфсиз шаҳар" маркази Ватан ҳимоячилари кунини нишонламоқда

Биз ҳақимизда

Биз билан боғланиш учун

Телефон: (+99871) 207-10-90
Факс: (+99871) 277-70-66
info@psec.uz
Ташкент, 100015, Чиланзарский район,
ул. Кирк-Киз, 10А

14 январ куни мамлакатимизда умумхалқ байрами-Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланланади.
Дунёда кўплаб касблар бор, лекин Ватан ҳимоячи энг шарафли касб ҳисобланади. Зеро, она юртни, юрт мустақиллигини кўз қорачиғидек асраш-оила, уй, фарзандларимизни ҳимоя қилиш шарафдир. Шунинг учун ҳам Ватан ҳимоячилари куни биз учун миллий байрамдир.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ тинч ва осуда ҳаётни таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланди. Мазмунан улкан ва бетакрор бўлган суверен тараққиёт йиллари давомида амалга оширилган ишлар туфайли мамлакатимиз бугун замон талабларига жавоб берадиган ва юқори жанговар тайёргарликка эга бўлган, яхши қуролланган ва техник жиҳозланган миллий армияга эга.

"Хавфсиз шаҳар" маркази Ватанимизнинг барча мард, жасур ва фидойи ҳимоячиларини байрам билан табриклаб, барча ишларда тинчлик, меҳр-оқибат, фаровонлик ва муваффақиятлар тилайди!