Телефон: (+99871) 207-10-90
Факс: (+99871) 277-70-66
info@psec.uz
Ташкент, 100015, Чиланзарский район,
ул. Кирк-Киз, 10А
“Хавфсиз шаҳар” жамоат тартибига кўмаклашиш маркази барча юртдошларимизни янгиланиш, яшариш ва миллий байрамимиз Наврўзи аёми билан барчани муборакбод этади!
Наврўз тинчлик ва эзгулик рамзи сифатида, инсонпарварлик ва яхши қўшничилик анъаналарининг ғалабаси халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги ҳамдўстлик ва халқаро муносабатларни ривожлантиришга ҳисса қўшмоқда.
Мамлакатимизда ўтган йилнинг асосий глобал воқеаси, шубҳасиз, коронавирус инқирози бўлишига қарамасдан, Наврўз байрамини умид, ният ва мақсадлар билан кутиб олиш эзгу анъанага айланган.
“Хавфсиз шаҳар” жамоат тартибига кўмаклашиш маркази карантин қоидаларини сақлаган ҳолда, барча ходимлари учун Байрам оши ташкил қилинди. Шу билан бир қаторда, Яккасарой тумани Бобур маҳалласи аҳолиси учун Наврўз байрами шарафига ахборот технологиялари ва алоқа соҳаси номидан ҳайрия тадбири ташкил этилди.