8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами билан табриклаймиз!

Биз ҳақимизда

Биз билан боғланиш учун

Телефон: (+99871) 207-10-90
Факс: (+99871) 277-70-66
info@psec.uz
Ташкент, 100015, Чиланзарский район,
ул. Кирк-Киз, 10А

"Хавфсиз шаҳар" жамоат тартибига кўмаклашиш маркази муқаддас ва мўтабар, муҳтарама онахонларни, азиз опа-сингилларни, шунингдек, юртимизнинг барча аёлларини
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами билан самимий табриклайди.

Жуда катта шиддат билан ривожланиб бораётган янги Ўзбекистон ҳаётининг турли жабҳаларида аёлнинг ўрни ва роли тобора ошиб бормоқда. Сиз аёлларнинг оналик меҳрингиз, ҳаётий билим ва тажрибангиз фарзандларимизни маънавий-интеллектуал жиҳатдан етук, мустаҳкам иродали, жонажон Ватанимизга садоқатли инсонлар этиб тарбиялашга улкан ҳисса қўшиб келмоқда. Бу борада, айниқса, қиз болаларни катта ҳаётга тайёрлаш, уларни замонавий билимлар, касб-ҳунарларга ўргатишда сизнинг ўрнингиз беқиёс.

Мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида бўлгани каби ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида фаолият юритаётган 30 минг нафардан ортиқ ходимларнинг қарийб 35 фоизга яқинини аёллар ташкил этади. Бу эса аёлнинг жамиятда тутган ўрни ва мавқеи тобора мустаҳкамланиб бораётганининг исботидир.

Бугун аёл нафақат она, опа-сингил ёки фарзанд, балки фаол ходим, устоздир. Сўнгги пайтларда ҳурматли Президентимиз ташаббуси билан аёлларга турли даражадаги раҳбарлик лавозимларининг ишониб топширилаётгани эса уларга давлат сиёсати даражасида эътибор, айтиш жоиз бўлса, еҳтиром кўрсатилаётганидан далолат беради.

Зеро, аёлнинг нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидоийлиги асрлар мобайнида йер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келади.

"Хавфсиз шаҳар" маркази 8 март – халқаро хотин-қизлар куни байрами билан Марказ аёллар жамоасини тантанали равишда табриклашди.
Азиз опа-сингиллар!

Сизларни Халқаро хотин-қизлар куни байрами билан яна бир бор табриклаб, сизларга оилангиз, фарзандларингиз, ел-юртимиз бахтига ҳамиша соғ-омон, доимо халқимиз, Ватанимизнинг юксак меҳри ва ардоғида бўлишингизни тилаймиз. Оилавий хотиржамлик, хонадонларингизни тинчлик, файзу барака ҳеч қачон тарк етмасин.

 

Байрамингиз муборак бўлсин!