7 май - Алоқачилар куни!

Биз ҳақимизда

Биз билан боғланиш учун

Телефон: (+99871) 207-10-90
Факс: (+99871) 277-70-66
info@psec.uz
Ташкент, 100015, Чиланзарский район,
ул. Кирк-Киз, 10А

7 май “Алоқачилар куни” муносабати билан соҳа тизимидаги барча корхона ва ташкилотлар томонидан касб байрами кенг нишонланмоқда. 
Бугун “Хавфсиз шаҳар” жамоат тартибига кўмаклашиш маркази раҳбарияти томонидан соҳа ходимлари байрамини кўтаринки кайфиятда нишонлаш, шунингдек республикада “Хавфсиз шаҳар” комплексини жорий этиш ва ривожлантириш лойиҳаси доирасида фаол иштирок этаётган 
ва ўзининг ижобий хулқи билан бошқаларга ўрнак бўлган ходимлар меҳнатини қадрлаш ва уларнинг ишчанлик кайфиятини янада ошириш мақсадида бир қатор ходимларга ташаккурномалар тақдим этилди. 


7 май — Алоқачилар куни муносабати билан ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасининг юқори даражада юксалиши ҳамда равнақи йўлида фаолият юритаётган, соҳанинг ривожланишига ўзининг салмоқли ҳиссаларини қўшиб келаётган "Хавфсиз шаҳар" марказининг Лойиҳалаш бўлимининг бошлиғи - Хожамкулов Баходир Каримджанович Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг "Фахрий ёрлиғи"идоравий мукофотлари билан тақдирланди.